йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Ҳурматли акциядорлар!
«Olmazor kichik sanoat zonasi» АЖ Кузатув кенгашининг 2023 йил 20 апрелдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2023 йил 19 май куни, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51 уй бўйича жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилади.
Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2023 йил 15 май ҳолатига тузилади.
Электрон почта манзили: oniks.mikond@mail.ru.
Кун тартиби:
1. Саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
2. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
4. Жамият фаолиятининг 2022 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
5. Жамият фаолиятининг 2022 йил якунлари бўйича мустақил аудиторлик ташкилотининг хулосаларини тасдиқлаш тўғрисида.
6. Жамият фаолиятининг 2022 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
7. Жамият томонидан 2022 йилда олинган соф фойдани тақсимлаш тўғрисида.
8. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш тўғрисида.
9. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тўғрисида.
10. Жамиятнинг 2023 йил молиявий-хўжалик фаолиятини молиявий ҳисоботларнинг миллий ва халқаро стандартлари талабларига мувофиқ ташқи аудит текширувидан ўтказиш, аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида.
11. Жамият Директори ваколатини узайтириш тўғрисида.
12. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида.
13. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51 уйда жойлашган «Olmazor kichik sanoat zonasi» АЖ нинг бош офиси биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Телефон: 71 248-02-70
Кузатув кенгаши