«Olmazor kichik sanoat zonasi» акциядорлик жамияти акциядорларининг
навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Ҳурматли акциядорлар!
«Olmazor kichik sanoat zonasi» АЖ Кузатув кенгашининг 2023 йил 18 августдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 15 сентябрь куни, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51 уй бўйича жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилади.
Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2023 йил 11 сентябрь ҳолатига тузилади.
Электрон почта манзили: oniks.mikond@mail.ru.
Кун тартиби:
1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
2. Жамият уставининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.
3. Жамият ички корпоратив хужжатларининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.
4. Жамият томонидан Корпоратив бошқарув қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини қабул қилиш тўғрисида.
5. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51 уйда жойлашган «Olmazor kichik sanoat zonasi» АЖ нинг бош офиси биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Телефон: 71 248-02-70
Кузатув кенгаши