навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Ҳурматли, акциядорлар!
«Olmazor kichik sanoat zonasi» АЖ Кузатув кенгашининг 2024 йил 20 ноябрдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 18 декабр куни, масофадан туриб электрон овоз бериш тизимида (http://evote.uz) ўтказилади.
Йиғилиш соат 15:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 14:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 15:00 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2024 йил 12 декабр ҳолатига тузилади.
Электрон почта манзили: oniks.mikond@mail.ru.
Кун тартиби:
- Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
- Жамият Бошқарув органлари (Кузатув кенгаши ва ижроия органи) меҳнатига хақ, мукофот ва компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиб, янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда қатнашиш ва кун тартибидаги масалалар бўйича масофадан туриб овоз бериш учун id.gov.uz да белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари шарт. Электрон овоз бериш www.evote.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51 уйда жойлашган «Olmazor kichik sanoat zonasi» АЖ нинг бош офиси биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача ёки www.evote.uz веб-сайти орқали танишишлари мумкин.
Телефон: 71 248-02-70
«Olmazor kichik sanoat zonasi» АЖ
Директори Д.Б. Салиров