“ОКСЗ” АЖ техник сиёсати, жамият худудидаги корхоналарга кўрсатиладиган хизматларни яхшилаш ва уларга қулай шароит яратиш бўйича 2020 йилда қилинган ва 2027 йилгача қилинадиган хизмат турлари ва тадбирлар.
2021 йилда жамият худудида жойлашган бино иншоотларни, элект, газ, сув, оқава сув тармоқларини ва мавжуд ички йўлларни тўла тафтишлан ўтқазиб олинган натижаларга асосан 2022 йилга Электр, газ, сув таъминоти, оқава сув тармоқларини, ички йўлларни ва ўт ўчириш мосламаларини таъмирлаш, янгиларини қуриш ва харид қилиш дастури ишлаб чиқилди. Дастур доирасида 14 та трансформатор, 750-800 метр сув тармоқлари жорий таъмирланади ва 450 метр оқава сув тармоқлари таъмирланади ва янгитдан қурилади. Жамият худудида бўш туриб қаровсиз қолган ерларда кичик ишлаб чиқариш майдонлари қуриб у ерлардан самарали фойдаланилади. Маъмурий бинодаги 2 та эски лифтлар таъмирланиб ишлаши барқарорлаштирилади, маъмурий бинони томини бир қисми таъмирланади. 2021 йилнинг ўтган 9 ойида жамият худудидаги 1 та корхонада ёнғин бошланди хордимларни хушёрлиги ва ўт ўчиривчиларни ўз вақтида етиб келганлиги сабаблик ёнғинлардан минимал зараз кўрилди. Юқоридагилардан келиб чиқиб жамиятдаги ўт ўчириш жихозлари эскирганлиги инобатга олиб уларни бир қисмини янгилаб бир қисмини таъмирлашни режалаштирилган. Жамиятдаги компьютерларни эскирганлигини ва эски дастурларда ишлашини инобатга олиб 2022 йилда 5 янги компьтерлар ва компьтер дастурларини харид қилиш мўлжалланмоқда. Юқорида режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш учун 2022 йилга 920,0 млн. сум сарф қилиш мўлжалланган бўлиб бу 2021 йилга нисбатан 129,2 млн. сўмга кам ёки 87.7% ташкил этади.