«Olmazor kichik sanoat zonasi» акцти акциядорларининг
навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
«Olmazor kichik sanoat zonasi» АЖ Кузатув кенгашининг 2025 йил 30 апрелдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2025 йил 29 май куни, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51 уй бўйича жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилсин.
Йиғилиш соат 16:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 15:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 15:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2025 йил 23 май ҳолатига тузилади.
Кун тартиби:
1. Саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
2. Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. Жамият Кузатув кенгашининг 2024 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
4. Жамият фаолиятининг 2024 йил якунлари бўйича мустақил аудиторлик ташкилотининг хулосаларини тасдиқлаш тўғрисида.
5. Жамият фаолиятининг 2024 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.
6. Жамият томонидан 2024 йилда олинган соф фойдани тақсимлаш, дивиденд миқдорини аниқлаш ва дивиденд тўлаш тўғрисида.
7. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш тўғрисида.
8. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тўғрисида.
9. Жамиятнинг 2024 йил молиявий-хўжалик фаолиятини молиявий ҳисоботларнинг миллий ва халқаро стандартлари талабларига мувофиқ ташқи аудит текширувидан ўтказиш, аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида.
10. Жамиятнинг ички корпоратив хужжатларини тасдиқлаш тўғрисида.
11. Жамиятнинг директорини тайинлаш тўғрисида.
12. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари Абдуазимов Шохаббос Махамадталиб ўғли ва Умаров Аъзам Тургуновичларнинг кузатув кенгаши аъзоси сифатидаги ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида.
13. Жамият Кузатув кенгашига янги аъзоларни сайлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51 уйда жойлашган «Olmazor kichik sanoat zonasi» АЖнинг биносида мазкур хабарнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Электрон почта манзили: oniks.mikond@mail.ru Телефон: (71) 248-02-70.
Кузатув кенгаши
