ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
“Олмазор кичик саноат зонаси” Акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 15 октябрь куни, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51 уйда, жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилади.
Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан 11:00 га қадар амалга оширилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри 2019 йил 09 октябрь ҳолатига тузилади.
Жамиятнинг электрон почта манзили: oniks.mikond@mail.ru.
Йиғилиш кун тартиби:
- Жамият директорини тайинлаш;
- «Высокий берег» дам олиш масканини Жамиятга қайтариш масаласи
2. Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига мукофот (ҳақ) тўлаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Олмазор кичик саноат зонаси” Акциядорлик жамиятида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Маълумот учун телефон: 71 248-02-70
Кузатув кенгаши
