ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР! “Олмазор кичик саноат зонаси” Акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 27 ноябрь куни, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51 уйда, жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилади. Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан 11:00 га қадар амалга оширилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри 2019 йил 21 ноябрь ҳолатига тузилади. Жамиятнинг электрон почта манзили: oniks.mikond@mail.ru. Йиғилиш кун тартиби: 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2017 йилдаги ПҚ-3417 сонли хамда 10.04.2019 йилдаги ПҚ-4277-сонли Қарорларининг Жамият томонидан бажарилиши натижаларини кўриб чиқиш; 2. Жамиятнинг устав фондини камайтириш; 3. Жамият уставвмнм янги тахрини тасдиқлаш. Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим. Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан “Олмазор кичик саноат зонаси” Акциядорлик жамиятида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин. Маълумот учун телефон: 71 248-02-70 Кузатув кенгаши
Share this post
