Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.05.2017 йилдаги
“Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2973-сонли
қарори ижроси юзасидан Тошкент шаҳрининг 4 та сектор раҳбарлари ҳамда барча
мутасадди идоралар ва бошқармалари бошлиқлари иштирокида Олмазор Кичик саноат
зонаси ҳудудидаги тадбиркорлар билан уларнинг фаолият юритаётган жойида 7
август 2019 йилли сайёр учрашув ўтказилди.
Кичик саноат зонасида лойиҳаларни амалга ошираётган 16 та корхона ва
ташкилотлар раҳбарларининг ҳар бири билан мулоқот қилинди, тадбиркорларга
яратилган шароитлар ва уларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишилди.
Мулоқот чоғида тадбиркорларга шаҳардаги барча мансабдор шахслар, ҳокимлик,
давлат бошқаруви, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари
якдиллик билан тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажми ва экспорт
салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратишда амалий ва ҳуқуқий ёрдам беришга
доим тайёр эканликлари тушунтирилди.
Бу ердаги тадбиркорлар томонидан фаолиятида юзага келаётган муаммолар эшитилиб,
мутасадди идора раҳбарларига уларни қисқа муддатларда ҳал этилиши юзасидан
жойида кўрсатмалар берилди ва назоратга олинди.
Тадбир якунларига кўра, тадбиркорлик субъектларига лойиҳаларни амалга оширишда
амалий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши бўйича манзилли “Йўл харитаси” ишлаб
чиқилиб, унинг ижроси шаҳардаги сектор раҳбарлари назоратига олинди.
Бундан ташқари, тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларга доимий кўмаклашиб
бориш мақсадида, алоҳида штаб ташкил этилди