Хурматли кузатув кенгаши аъзолари ва мажлис қатнашчилари сўзимни Жамият тарафидан 9 ой ичида Республика Президенти ва хукумати тарафидан “OLMAZOR KICHIK SANOAT ZONASI” акциядорлик жамиятига берилган топшириқларни бажарилиши хақида ахборот бериш билан бошлайман.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3417-сон қарорига ва 10.04.2019 й. ПҚ -4277 бажариш мақсадида «Deutsche Kabel AG Taschkent» АЖ ҚК томонидан шиша тола, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқариш мақсадида «Falk Porsche Fiberglass» МЧЖ ташкил этилди ва «Олмазор кичик саноат зонаси» АЖга умумий майдони 3 620 квадрат метр (0022 ва 0027 литерлар) бўлган бинолар ва иншоотлари баҳоланиб 1 774 920 000.0 сумга «Falk Porsche Fiberglass» МЧЖга сотилишини таъминланди тегишли равишда расмийлаштирилди..
«Олмазор кичик саноат зонаси» АЖ 0022 литерда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектига барқарор ишлаб чиқариш циклини таъминлаш мақсадида ўз ишлаб чиқариш қувватлари ва ускуналарини жойлаштириш учун муҳандислик коммуникациялари ҳолати бўйича мавжуд бинодан қолишмайдиган, 1 008 метр квадрат майдонга эга бўш бино берилишини таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги ПҚ-4397 асосан автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминлаш мақсадида, «Ўзавтосаноат» АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган, активлари сотилиши белгиланди. Олмазор кичик саноат зонаси» АЖ нинг – 7.68 фоиз улуши «Ўзавтосаноат» АЖ сига тегишли. Қараорни ижросини таъминлаш максадида «Ўзавтосаноат» АЖ кузатув кенгаши томонидан ўз улушини сотиш бўйича қарор қабул қилинган. Хозирги кунда “Олмазор кичик саноат зонаси” АЖ нинг акцияларини бозор қийматини аниқлаб уни савдога қўйиш учун жамият ижроия органи томонидан «Ўзавтосаноат» АЖ ходимлари сўраган хужжатлар ўз вақтида тайерланиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.06.2019 йилги ПҚ № 4368 сонли ва Вазирлар Махкамасини 11.09.2019 йилдаги 755 сонли қарорларини талабларини бажариш мақсадида яъни “Узавтосаноат” АЖнинг асака банки устав капиталидаги улушини “Оникс Ташкент” МЧЖ нинг банк олдидаги қарзлари миқдорида камайтириш хисобига “Узавтосаноат” АЖнинг улушини шакллантириш йўли билан “Оникс Ташкент” МЧЖсини устав фондини ошириш белгиланган. “Олмазор кичик саноат зонаси” АЖси “Оникс Ташкент” МЧЖсини 27.53% улушига эгалик қилган. Лекин юқорида кўрсатилган қарорларни талабларини бажариш мақсадида таъсисчилар сафига учинчи таъсисчи бўлиб “Узавтосаноат” АЖ 85 219 887 971.15 сўм миқдоридаги карздорлик хисобига 68.9% улуш билан кирганлиги муносабати билан жамиятни улуши суммаси ўзгармаган холда 27,53 фоиздан 7 физга туширилганлигини маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 4 июлдаги 463 сонли қарорига мувофиқ “Оникс” АЖ нинг 2017 йил 1 июл холатига бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги карзлар ва уларга хисобланган пениялар хисобибдан чиқариш йўли билан жамият устав капиталидаги давлат улушини ошириш, ундан сўнг “Олмазор кичик саноат зонаси” АЖ га айлантириш белгиланган.
Тошкент шахар Олмазор тумани Давлат солиқ инспекциясининг 2019 йил 22 октябрдаги 11-36694 сонли хатига асосан жамиятининг 2017 йил 1 июл холатига мавжуд бўлган давлат бюджети ва мақсадли фондлари олдидаги қарздорлик ва пенияларнинг 5 002 509 148 .88 сўм миқдордаги қисми жамият устав фондидаги давлат улуши ҳисобига сўнгдирилган.
Бироқ акциялар хақи эвазига сўнгдирилиши лозим бўлган бюджет олдтдаги қарздорликнинг 1 073 640 712.69 сўм миқдордаги қисми яъни жисмоний шахслар даромад солиқлари бўйича қарздорлик суммаси қўшимча чиқарилган акцияларнинг жойлаштириш муддати давомида солиқ идоралари тамонидан сўнгдирилмаган ва жамиятнинг айланма маблақлари ҳисобидан ундириб олинган (тўлов топшириқномаси мавжуд).
Натижада 1 335 417 дана акцияларнинг 5 002 506 600 сўмлик 1 099 452 дона қисми учун хақ тўланганлиги маълум, қолган 235 965 дона акциялар жойлаштирилганлигига қарамасдан уларни хақи 1 073 640 750 сшм халигача жамиятга тўланмаган. Жамият тарафидан 9 ой ичида Республика Президенти ва хукумати тарафидан белгиланган топшириқларни бажарилиши юқорида кўрсатиб ўтилди.
Жамиятни хужалик фаолиятига ўтадиган бўлсак 2019 йилни 9 ойлигида кичик саноат зонасида жойлашган 52 та корхона ва ташкилотларига (44 минг кв метр ишлаб чиқариш майлонлари) хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида ўз хисобимиздан 350 млн. сўмлик электр тармоқлари, 50 млн. сўмга газ тармоқлари ва 35 млн. сўмга канализация тармоқлари таъмирланди ва ишга туширилди. 3000 мерт корхона ичги йўллари 150 млн. сўмга таъмирланмоқда.
Ўз вақтида ижарадаги корхоналарга кўрсатилган сифатли эксплуатация хизматлари самараси ўлароқ 52 корхонада 9 ой ичида 70 млрд. Сўмдан ортиқ махсулот ишлаб чиқарилди шундан 700 минг АҚШ долл. Махсулот экспорт қилинди.
Шу даврда жъами тушумлар 4 миллиард 82,4 миллион сўмни ташкил этди. Хозирда жамиятни молиявий ахволи қониқарли бўлиб 9 ой якунларига кўра, жамиятнинг 2019 йил учун Бизнес режасида белгиланган ялпи даромад кўрсатгичи 308 % фоизга бажарилган асосан ижарага берилган майдонлардан тушган 2382,4 млрд сумга қўшимча 1,7 млрд сумлик маблаглар бино сотиш хисобига туширилди. Давр харажатлари белгиланган кўрсатгичдан 224 фоизга ошириб юборилганлиги сабаби худудда йиллар давомида таъмирланмаган бино, иншоат ва инфра тузилмалар 2019 йилни 9 ойида 1154,2 сумлик сарф қилиниб таъмирланди. Бизнес режада белгиланган зарар миқдордан ижара хақи ва бино сотишдан тушган маблағлар хисобиба ҳақиқатда 1141.2 фойда олинди.
Юқорида кўрсатилган иқтисодий, молиявий ва ишлаб чиқариш кўрсатгичларидан келиб чиқиб ва жамиятда ишлаетган юқори малакали ишчи ва ходимларни мавжудлигини инобатга олган холда 2019 йил якунлари бўйича “OLMAZOR KICHIK SANOAT ZONASI” акциядорлик жамияти 2019 йилга белгиланган мажбуриятларини ўз вақтида сифатли бажаради деб айта оламан.
“OLMAZOR KICHIK SANOAT
ZONASI” АЖ директори Салиров Ж.Б
